Умида Омонова ва Ҳумоюн Бекмуродов шахмат оламида муваффақиятли юришда давом этмоқда
Сўнгги йилларда юртимизда ёшларни интеллектуал салоҳиятини ошириш, хусусан улар орасида шахмат спорт турини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.
Жумладан, компаниямиз ҳам ақл гимнастикаси ҳисобланган шахмат спорт турига қизиқувчи ёшларни қўллаб-қувватлашга ўз ҳиссасини қўшмоқда. Бу каби амалий ишлар натижасида мамлакатимизда ёшлар ўртасида шахматга бўлган қизиқиш кундан-кунга ортиб бормоқда.