Кузатув Кенгаши Раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Кузатув Кенгаши Раиси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 15 июнь куни BMB TRADE GROUP Кузатув Кенгаши Раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Учрашув давомида BMB TRADE GROUP компанияси томонидан Ўзбекистонда етиштирилаётган заъфарон маҳсулотининг экспорт географиясини кенгайтириш, Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни ривожлантириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш каби масалалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, хорижий мамлакатлар ўртасидаги иқтисодиётнинг турли соҳаларида ҳамкорликни янада ривожлантириш ва ўзаро манфаатли натижаларга эришиш келишиб олди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: