Бугунги кунда ушбу ташкилотнинг экспорт географияси кенгайиб, нафақат МДҲ давлатларига балки, Европанинг бошқа мамлакатларига ҳам экспорт қилинмоқда.
Хусусан, 16 май куни BMB Export Import Global ташкилоти томонидан Латвия Республикасига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қилгани ҳақида хабар берган эдик.
Жорий йилнинг 1 июнь куни компаниямиз вакиллари Латвиянинг Elbi компанияси асосчиси Сергей Куликов билан музокара ўтказди.
Маълумот учун, Elbi компаниясига 1992 йилда асос солинган. Ушбу компания Латвия бозорига мева ва сабзавотларнинг асосий импортчиларидан бири ҳисобланади.
Музокаралар давомида икки компания ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Музокара якунида BMB Export-Import Global ташкилоти томонидан Латвияга қишлоқ ҳўжалиги маҳсулотларини экспорт қилишга келишиб олинди.
Бўлиб ўтган музокара очиқ ва самимий руҳда ўтди.