Мазкур учрашув давомида давлатимиз раҳбари Италиянинг 25 нафардан зиёд компания вакиллари, жумладан BMB Trade Group компаниясининг Италиялик ҳамкорлари Fin.Opera srl ва Energy System компания раҳбарлари билан учрашди.
Унда давлатимиз раҳбарига умумий қиймати 295 миллион евро бўлган 2 та инвестиция лойиҳаси, хусусан Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш, Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда заъфаронни Европа бозорларига экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев Италияда ташкил этилган «ORO ROSSO Milano» бренди остида заъфарондан ишлаб чиқарилаётган турли маҳсулотлар билан таништирилди.
Ўз навбатида, заъфарон маҳсулотини экспорт қилишда уни чуқур қайта ишлаш ва қўшилган қиймати юқори бўлган маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича кейинги босқичлар белгилаб олинди.