Бу галги жаҳон чемпионати 8, 10 ҳамда 12 ёшли шахматчилар ўртасида бўлиб ўтади. Дунёнинг 100 дан зиёд мамлакатидан истеъдодли шахматчилар иштирок этадиган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам тўлиқ таркибда медаллар учун бахс олиб боришади.
Жаҳон чемпионатида юртимиз шарафини Осиё чемпиони, BMB Trade Group бренд-амбассадори Ҳумоюн Бекмуродов ҳамда Умида Омонова ҳимоя қилишади.
BMB Trade Group компанияси ёш ва иқтидорли шахматчиларимизга келгуси баҳсларида улкан ғалабалар тилаб қолади.