BMB Trade Group компанияси ёш, иқтидорли ҳамда салоҳияти юқори кадрларни жалб қилиш мақсадида нуфузли университетлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда

BMB Trade Group компанияси ёш, иқтидорли ҳамда салоҳияти юқори кадрларни жалб қилиш мақсадида нуфузли университетлар билан ҳамкорликни давом эттирмоқда
Барчамизга маълумки, компаниямизда фаолият юритаётган ходимларнинг деярли 70% қисми ёшлардан иборат. Тизимга ёш, иқтидорли, креатив ҳамда масъулиятли ёшларни жалб қилиш мақсадида давлат университетлари билан доимий ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Сўзимизнинг исботи ўлароқ, бугун Тошкент давлат иқтисодиёт университетида бўлиб ўтган битирувчиларнинг тақдирлаш маросимида компаниямиз вакиллари қатнашиб талабаларнинг келгуси фаолиятига омад тилашди.
Тадбир сўнггида, менежмент йўналишининг энг иқтидорли талабаларидан бири, Мелибаев Машхурбек Комилжон ўғлига миллий бренд ҳисобланадиган BMB Za`faron маҳсулоти топширилди.
Тошкент давлат иқтисодиёт университетига ҳамкорлик ва таклиф учун миннатдорчилик билдирамиз!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг