Хитой давлати тадбиркорлари билан бизнес форум ўтказилди

Хитой давлати тадбиркорлари билан бизнес форум ўтказилди
Жорий йилнинг 30-июнь куни Ўзбекистоннинг Хитой Халқ Республикасидаги элчихонаси кўмагида Хитойлик тадбиркорлар ҳамда BMB Trade Group компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув аввалида BMB Trade Group компаниясининг бугунги кунда амалга оширган ишлари ва келажакдаги режалари ҳақида қисқача таништирилди.
Сўнг томонлар Ўзбекистон-Хитой ишбилармонлари ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасида савдо-иқтисодий ва инвестиция йўналишида кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш, экспорт ва импорт йўналишидаги ҳамкорлик ҳамда қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари кенг муҳокама қилинди.
Учрашув якунига кўра, томонлар BMB Trade Group ҳамда Хитой Халқ Республикаси ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида муҳокама қилинган масалалар юзасидан яқин орада учрашувлар ташкил этиш ва истиқболли қўшма лойиҳаларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: