Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкуловнинг Навоий вилоятига ташрифи амалга оширилди

Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкуловнинг Навоий вилоятига ташрифи амалга оширилди
Жорий йил 27 июль куни компания Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов раҳбарлигидаги ишчи гуруҳнинг Навоий вилоятига ташрифи амалга оширилди.
Ташриф давомида асосий эътибор Навоий вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати ҳамда ҳудуднинг инвестиция ва экспорт салоҳиятини ривожлантириш истиқболларини ўрганишга қаратилди.
Хусусан, Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов билан бўлиб ўтган учрашув доирасида ҳудуднинг кенг салоҳиятидан келиб чиқиб, иқтисодиётнинг турли соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, шу жумладан “BMB Za’faron” меҳмонхона ва ресторанлар тармоғи фаолиятини мазкур ҳудудда кенгайтириш ҳамда ташқи савдо ҳажмларини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган учрашувда бир қатор ўзаро манфаатли масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Шунингдек, ташриф чоғида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қаратилган Навоий шаҳрида жойлашган бир қатор объектлар кўздан кечирилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: