BMB Trade Group компаниясининг италиялик ҳамкорлари “HT Holding” президенти Роберто Туччи ва “Energy System” компанияси президенти Массимо Бушеми айни пайтда Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Улар “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасидаги тадбирларда қатнашишди. Қолаверса, бугун Ўзбекистон президенти сайловини ҳам бевосита кузатиб, ўз фикрларини билдиришди.
“Сайлов кўтаринки руҳда бўлиб ўтмоқда. Ушбу сиёсий жараёнга пухта тайёргарлик кўрилгани, аҳолининг эртанги тақдирига бефарқ бўлмасдан, овоз беришда фаол иштирок этаётганига гувоҳ бўлдик. Бу алоҳида диққатга сазовордир.
Ишончимиз комилки, Ўзбекистондаги ислоҳотлар яна янги босқичга кўтарилади. Биз эса ҳамкорликда кўплаб лойиҳаларни амалга ошириб, давлатларимиз ўртасидаги ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлашга муносиб ҳисса қўшамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, Ўзбекистон халқига улкан муваффақият тилаймиз”, деди хорижлик меҳмонлар.