Аввал хабар берганимиздек (https://t.me/bmbtguz/41172), BMB Trade Group компанияси ўзининг фаолият кўлами, тизимдаги корхоналарнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ребрендингини амалга ошираётганлигини ҳамда бундан кейин янги BMB Holding бренди остида фаолиятини давом эттиришини маълум қилгандик.
Шу муносабат билан бугун, 25 август куни ОАВ вакиллари, блогерлар ва журналистлар иштирокида тизимдаги ўзгаришлар ҳамда компания ребрендингига бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Брифингда дастлаб, юртимиздаги тадбиркорларга берилаётган имкониятлар эътироф этилди. Сўнгра компания ташкил этилгандан буён босиб ўтган йўли ва эришилган ютуқлар ҳақида қисқача маълумот берилди.
Шунингдек йиғилганларга ҳолдинг фаолиятига бағишланган қисқа метражли ҳужжатли фильм намойиш этилди.Тадбир сўнгида, журналист ва блогерларнинг саволларига тегишли маъсуллар жавоб беришди.
Фурсатдан фойдаланиб, фаолиятимизга бефарқ бўлмаган барча ОАВ вакиллари, блогер ва журналистларга миннатдорчилигимизни билдирамиз!