BMB Holding ребрендинги

BMB Holding ребрендинги
Қадрли дўстлар!
Жорий йилнинг 25 август куни, соат 11:00 да BMB Holding ребрендинги муносабати билан барча ОАВ вакиллари учун брифинг бўлиб ўтади.
BMB Trade Group компанияси ўзининг фаолият кўлами, тизимдаги корхоналарнинг олдига қўйилган мақсад ва вазифаларини ҳисобга олган ҳолда, компания ребрендингини амалга ошираётганлигини ҳамда бундан кейин янги BMB Holding бренди остида фаолиятини давом эттиришини маълум қиламиз!
Ребрендингдан мақсад — Ўзбекистонда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар натижасини жаҳонга кўрсата олиш, транспарентлик (очиқлик) сиёсатини амалга ошириб, мамлакат брендини Европа ва жаҳоннинг бошқа давлатларига тизимли равишда намойиш қилиш, фаолияти орқали мамлакатнинг экспорт потенциали ривожлантириш, юртимизга хорижий инвестицияларни жалб этиб юрт ривожига ўз ҳиссасини қўшишдир.
BMB HOLDING таркибига кирувчи шўъба ва қўшма корхоналарнинг фаолият турлари кенгайиши ва ўзгартиришлар киритилгани натижасида уларнинг номлари ҳам шунга монанд ўзгартирилади.
Ребрендинг муносабати билан барча ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун брифинг бўлиб ўтади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: