BMB-NRC AGROLOGISTICS замонавий агрологистика комплекси қурилиш майдонида сўнгги босқич ишлари амалга оширилмоқда.

BMB-NRC AGROLOGISTICS замонавий агрологистика комплекси қурилиш майдонида сўнгги босқич ишлари амалга оширилмоқда.
BMB-NRC AGROLOGISTICS замонавий агрологистика комплекси қурилиш майдонида сўнгги босқич ишлари амалга оширилмоқда.

Маълумки, бундай жараёнларда маҳсулотларни қисқа вақт ичида манзилига етказиб бериш, сифат жиҳатидан тўғри сақлаш ва экспорт амалиёти билан шуғулланиб келувчи тадбиркор учун ҳам кенг имкониятлар яратиш ўта муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу муҳим вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш мақсадида Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида BMB-NRC Agrologistics Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси томонидан умумий қиймати 57,7 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган “Замонавий агрологистика комплекси” қўшма инвестициявий лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Шароф Рашидов тумани ҳудудидаги 40 гектар ер майдонида барпо этилаётган агрологистика комплекси 3 босқичли модул кўринишида амалга оширилмоқда. Ҳар бир босқичнинг тўлиқ қувватда ишга тушган ҳолдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни саралаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш қуввати йиллик 270,0 минг тоннани ташкил этиб, барча босқичлар тўлиқ ишга тушганда 810 минг тонна қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни саралаш, сиғими 10 минг тонна совутгич камераларида сақлаш, қайта ишлаш ва қадоқлаш орқали экспорт қилиш имконини беради.

Яратилаётган комплекснинг ўзига хос томонларидан бири «ягона дарча» тамойили асосида божхона, банк, логистика, тезкор-лаборатория, фитосанитар, ветеринар, санитар-эпидемиологик, экологик сертификатлаштириш ва бошқа хизматларни кўрсатишни ташкил этилишидир. Шунингдек, комплекснинг бошқа логистика марказларидан фарқи мамлакатимизда етиштирилган мева-сабзавотларнинг Россия Федерациясига экспорти учун Россельхознадзор ташкилоти томонидан талаб этиладиган сертификат ва бошқа ҳужжатлар бевосита комплекснинг ўзида тақдим этилишидир.

Бугунги кунга келиб Агрологистика комплекси alibaba.com халқаро онлайн савдо платформаси, Россиянинг RUSFAIR ва RGCA ҳамда бошқа бир қатор компаниялар билан ҳамкорлик тўғрисида келишувларга эришган.

Жорий йилнинг 1 октябрига қадар ишга тушиши кутилаётган мазкур лойиҳа экспорт ва импорт амалиётлари билан шуғулланиб келувчи тадбиркорлар учун қулайликларни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: