«Хитой-Евросиё: маҳсулотлар ва савдо – 2023» EXPO халқаро кўргазмасининг очилиш маросим бўлиб ўтди.

«Хитой-Евросиё: маҳсулотлар ва савдо – 2023» EXPO халқаро кўргазмасининг очилиш маросим бўлиб ўтди.
Аввал хабар берганимиздек, BMB Trade Group компанияси вакиллари 2023 йил 17-23 август куни «Хитой-Евросиё: маҳсулотлар ва савдо - 2023» EXPO кўргазмасида иштирок этиш учун Хитойнинг Урумчи шаҳрида бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 17 август куни Шинжон-Уйғур автоном туманида ўтказилаётган халқаро кўргазмасида 40 та мамлакат ва минтақалардан 1,3 мингдан ортиқ компания ҳамда 7 та халқаро ташкилот вакиллари иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ушбу очилиш маросимида Шинжон-Уйғур автоном тумани ҳокими, Марказий Осиё давлатлари вакиллари, хусусан, Ўзбекистон. Қозиғистон, Муғилистон Фахрий Элчилари ҳамда Қирғизистон бош вазири Тянь-Шань форумида нутқ сўзлари билан иштирок этишди.
Кўргазма доирасида ўтказиладиган конференция ва симпозиумда Марказий Осиё давлатлари вакиллари, Хитой ва бошқа мамлакатлардан 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этади. Шунингдек, юртимизнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, транспорт ва логистика хизмати кўрсатиш соҳаларидаги салоҳияти намойиш этилмоқда.
Шунингдек, кўргазма давомида бизнес вакиллари, хорижий харидорлар BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон маҳсулоти ва турли хилдаги қуритилган мевалар, хусусан, мош, нўхот, олхўри каби маҳсулотларга катта қизиқиш билдиришди. Қолаверса, келгусидаги экспорт-иқтисодий ҳамкорлик истиқболлари тўғрисида муҳокама олиб боришди.
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган ташриф доирасида музокаралар ўтказиш ҳамда семинарларда иштирок этиш режалаштирилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: