«Хитой-Евросиё: товар ва савдо-2023» EXPO кўргазмаси ўтказилади

«Хитой-Евросиё: товар ва савдо-2023» EXPO кўргазмаси ўтказилади
BMB Trade Group компанияси вакиллари 2023 йил 15 август куни Хитойнинг Урумчи шаҳрига «Хитой-Евросиё: маҳсулотлар ва савдо - 2023» EXPO кўргазмасида иштирок этиш учун жўнаб кетишди.
Жорий йилнинг 17-21 август кунлари Шинжон-Уйғур автоном туманида ўтказилаётган халқаро кўргазмасида 40 та мамлакат ва минтақалардан 1,3 мингдан ортиқ компания ҳамда 7 та халқаро ташкилот вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Кўргазма доирасида ўтказиладиган конференция ва симпозиумда Марказий Осиё давлатлари вакиллари, Хитой ва бошқа мамлакатлардан 300 га яқин тадбиркорлар иштирок этади. Шунингдек, юртимизнинг ишлаб чиқариш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва уларни қайта ишлаш, транспорт ва логистика хизмати кўрсатиш соҳаларидаги салоҳияти намойиш этилади.
Ушбу кўргазмада BMB Za’faron бренди остидаги заъфарон маҳсулоти ва турли хилдаги қуритилган мевалар билан иштирок этиш ҳамда хорижий харидорлар билан музокаралар ўтказиш орқали экспорт географиясини кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги элчихонаси кўмагида бўлиб ўтаётган ташриф доирасида музокаралар ўтказиш ҳамда минтақавий иқтисодий ҳамкорлик бўйича форум ва семинарларда иштирок этиш режалаштирилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: