Хитой Халқ Республикаси билан инвестиция ва ташқи савдо йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

Хитой Халқ Республикаси билан инвестиция ва ташқи савдо йўналишларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Жорий йилнинг 3 август куни BMB Trade Group компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ва Ўзбекистон Республикасининг Хитойдаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ўртасида онлайн музокаралар ўтказилди.

Музокаралар давомида компания тизимида етиштирилаётган, бирламчи ва чуқур қайта ишланган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Хитой бозорига экспорт қилиш, BMB Za’faron бренди остида етиштирилаётган юқори сифатли заъфарон маҳсулотини экспорт қилиш учун Хитой Халқ Республикаси божхона ва карантин рўйхатидан ўтказиш бўйича олиб борилган ишлар таҳлили, уларни жадаллаштириш чораларни кўриш ҳамда мазкур мамлакат ишбилармонлар доираси вакилларига республика ҳудудида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда консалтинг хизматларини кўрсатиш ва бошқа йўналишлардаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

Очиқ ва конструктив мулоқот руҳида ўтган онлайн учрашув якунига кўра, томонлар келажакда BMB Trade Group компанияси ва Хитой ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида ўзаро манфаатли лойиҳалар юзасидан учрашувлар ташкил этиш бўйича келишувга эришдилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: