КОМПАНИЯНИНГ ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ

КОМПАНИЯНИНГ ҚАЙТА ТИКЛАНУВЧИ ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ВА ЭНЕРГИЯ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ ЛОЙИҲАСИ
Мамлакатимизда янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларда тадбиркорлик ривожланиб, аҳолининг фаровонлиги ошиб бориши эвазига электр энергиясига талабнинг муттасил ортиб бориши ҳам алоҳида эътиборга олинган.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарорларига асосан, ижтимоий ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш соҳаларида ҳамда иқтисодиёт тармоқларида қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш, энергия самарадорлигини ошириш ва бу борадаги ишларни комплекс ташкил этиш мақсадида BMB Trade Group компанияси негизида BMB GREEN ENERGY компанияси ташкил қилинди.
Компания фаолияти асосини маҳаллий ва хорижий ишлаб чиқарувчилардан қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ва уларнинг эҳтиёт қисмларини харид қилиш, ўрнатиш ва уларга сервис хизматларини кўрсатиш ўз ичига олади.
Мазкур вазифаларни амалга ошириш мақсадида Хитойнинг АEEХ компанияси билан умумий қиймати 30 млн АҚШ долларини ташкил этувчи муқобил энергия манбалари – қуёш панеллари билан таъминлаш бўйича ҳамкорлик шартномасини имзолади.
Бугунги кунга келиб мазкур шартнома асосида BMB GREEN ENERGY компанияси томонидан бир қатор вазирлик ва идоралар, ҳудудлардаги олий таълим муассасалари ва қатор хусусий ишлаб чиқариш объектларига гелиоколлекторлар ўрнатилди.
Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, энергия тежовчи технологиялар ва энергиянинг муқобил манбалари истиқболни белгиловчи муҳим восита сифатида ўзини намоён этади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: