Мазкур мавзу мамлакатимизнинг қатор телеканаллари янгилик дастурлари диққати марказида муносиб ўрин топди. Ташриф доирасида Alibaba.com вакиллари ҳамкорлар, экспортчилар ва бу борадаги дастурларнинг давлат томонидан қай даражада қўллаб-қувватланаётганига гувоҳ бўлишди, шунингдек, йўналишдаги келгуси режалар билан яқиндан танишишди.
Кеча, 10-август куни, Neouz компанияси ва Экспортни Рағбатлантириш Aгентлиги ҳамкорлигида, «Alibaba.com«нинг вице-президенти Крис Чжоу экспертлар билан Марказий Осиёда онлайн эскпортни ривожлантириш бўйича Alibaba.com Б2Б глобал стратегияси мавзусида форум бўлиб ўтди.