Компаниямиз томонидан Жиззах вилояти Бахмал туманида жойлашган плантацияларда етиштирилган олий сифатли заъфарон маҳсулотининг навбатдаги партияси 19 август куни Тожикистонга экспорт қилинди.
Таъкидлаш жоизки, BMB Za’faron миллий бренди остидаги заъфарон Италия, Франция ва Жанубий Кореянинг нуфузли лабораторияларида чуқур текширув натижаларига кўра олий категорияга эга маҳсулот деб тан олинган.
Мухтасар қилиб айтганда, BMB Za’faron миллий бренди остидаги заъфарон маҳсулотини экспорт қилиш ҳажмларининг ортиши Ўзбекистонни жаҳон бозорларига заъфарон етказиб берувчи мамлакатлар орасида етакчи ўринларни эгаллашига замин яратади.