Мамлакатимизда тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш борасида яратилган имкониятлардан унумли фойдаланиб, бугунги кунда BMB Trade Group компанияси республикамизнинг иқтисодий қудрати ва экспорт салоҳиятини оширишга катта ҳисса қўшиб келаётгани, инвестицияларни жалб қилиш, лойиҳаларни муваффақиятли амалга ошириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатишни янада кенгайтириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли фаровонлигини юксалтириш йўлида астойдил хизмат қилиб келмоқда.
Шуларни ҳисобга олган ҳолда, ўзининг ташаббускорлиги, билим ва тажрибасини намоён этиб, соҳа йўлида ибрат ва намуна кўрсатаётгани, шунингдек, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун BMB Trade Group компанияси асосчиси Маматкулов Бекзод Акмалович «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.
Компания жамоаси ушбу юксак эътироф билан Бекзод Акмаловични самимий муборакбод этади!