Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди

Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 14 сентябрь куни BMB HOLDING компанияси Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ва Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдухакимов ўртасида учрашув бўлиб ўтди
Таъкидлаш жоизки, мазкур йилнинг 9 июнь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Италияга расмий ташрифининг ишбилармонлик тадбирлари доирасида Милан шаҳридаги етакчи компания раҳбарлари билан учрашувда умумий қиймати 295 миллион евро бўлган 2 та инвестициявий лойиҳа, хусусан Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш лойиҳасини кенгайтириш, Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга ошириш ҳамда заъфаронни Европа бозорларига экспорти бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан тақдимот ўтказилди.
Мулоқот давомида томонлар заъфарон плантациялар майдонини кенгайтириш ҳамда уни етиштириш учун қулай тупроқ-иқлим шароитли ер майдонларини биргаликда ўрганиш ва танлаш, шунингдек Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш ва улардан электр энергиясини ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилиш масалалари муҳокама қилинди.
Чиқиндиларни қайта ишлаш лойиҳасини амалга ошириш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида ишчи гуруҳи ташкил этилди.
Конструктив ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунига кўра вазир мазкур йўналишдаги лойиҳаларни самарали ва унумли ҳаётга тадбиқ этишда вазирлик томонидан тадбиркорларга етарлича амалий ёрдам ва кўмак кўрсатилишини билдирди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: