BMB CUP МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ

BMB CUP МУСОБАҚАСИНИНГ ТАҚДИРЛАШ МАРОСИМИ БЎЛИБ ЎТДИ
Мамлакатимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва ёшлар орасида футзал спорт турини оммалаштириш мақсадида 2022 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб BMB Holding ташаббуси ва ҳомийлигида умумий соврин жамғармаси 1 млрд сўм бўлган BMB CUP мусобақасининг иккинчи мавсумига старт берилган эди.
Жорий йилнинг, 16 сентябрь куни мусобақа якунлари бўйича ғолиб жамоалар ва номинациялар доирасидаги энг яхши футзалчилар тақдирландилар.
Шунингдек, мусобақада қатнашган «Жиззах Нур» жамоасининг автоҳалокат чоғида ҳалок бўлган икки, тан жароҳати олган бир нафар футзалчисига моддий ёрдам сифатида маблағ ажратилди ҳамда ҳалок бўлганларнинг оиласига бир йил мобайнида BMB Holding томонидан молиявий ёрдам бериладиган бўлди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: