Dahua Vision компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди

Dahua Vision компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Жорий йилнинг, 14 сентябрь куни BMB Holding ва Dahua Vision компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда ўзаро ҳамкорлик қилиш жумладан: интеллектуал видеокузатув ва хавфсизлик тизимлари, корхоналарни мижозлар эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда рақамли, ақлли модернизация қилиш ва киберхавфсизлик йўналишларида ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.
Маълумот учун: Dahua Vision компанияси ушбу соҳада дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади ва компанияда 23 мингдан зиёд ходим ишлайди. Уларнинг 50% дан ортиғи доимий тадқиқот ва ишланмалар билан шуғулланади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: