Жорий йилнинг, 26 сентябрь куни BMB Holding Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов Plantin компанияси асосчиси Тадеуш Кусибаб бошчилигидаги делегацияни қабул қилди ҳамда мамлакатимизда резавор мевали экинлар – голубика, малина, қорағат, шилви, шунингдек, фундук етиштиришга сармоя киритиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўз навбатида меҳмонларга мамлакатимиздаги жозибадор инвестицион муҳит хусусан, компаниямизнинг салоҳияти ва шу вақтгача эришилган ютуқлар ҳақида маълумот берилди.
Тадеуш Кусибаб кўчат ва резавор мевалар етиштириш учун плантациялар яратишга тўғридан тўғри сармоя киритишга тайёрлигини билдирди. Унинг айтишича, Ўзбекистоннинг иқлим шароити яхшигина ҳосил олиш имконини беради.
Шунингдек, У агар лойиҳа муваффақиятли амалга оширилса, ҳамкорликда резавор меваларни қайта ишлаш ва шарбатлар, мураббо, сироп ва экстрактлар, музлатилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ҳам тайёр эканлигини таъкидлади.