Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Самарқандда Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди
Жорий йилнинг 7-8-сентябр кунлари қадимий Самарқанд шаҳри Озиқ-овқат хавфсизлигига бағишланган халқаро конференцияга мезбонлик қилиши белгиланган эди. Бугун конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Конференцияни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Арипов расман очиб берди.
Тадбир доирасида дунёда “Нол очлик” мақсадига эришиш, иштирокчи мамлакатлар ўртасида озиқ-овқат етказиб бериш учун экспресс даҳлизларни очиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Шунингдек, конференция доирасида “Ўзбекистоннинг агроозиқ-овқат салоҳияти” кўргазмаси ва Ўзбекистон I агроозиқ-овқат инвестиция форуми ҳам ўтказилади.
BMB Holding вакиллари BMB Za`faron маҳсулоти, қуритилган мевалар, дуккакли маҳсулотлар билан кўргазмада иштирок этмоқда ҳамда хорижий компаниялар билан ҳамкорлик юзасидан музокаралар ўтказиш режалаштирилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: