Талаба ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди

Талаба ёшлар билан навбатдаги учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18 август куни Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида тадбиркорларни замонамиз қаҳрамонлари сифатида эътироф этиб уларнинг ҳаёт йўли, фаолиятини кенг тарғиб қилиш шунингдек, тадбиркорларнинг жойларга чиқиб ёшлар билан мулоқот қилиши, уларга тадбиркорлик сир - асрорларини ўргатиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди.
Шу сабабдан, жорий йилнинг 8-сентябрь куни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда Дўстлик ордени соҳиби — Бекзод Маматкулов пойтахтимизда жойлашган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети талабалари билан навбатдаги учрашувни ўтказди.
Б. Маматкулов : “ Дастлабки интилишларимиз самараси ўлароқ Жиззах вилоятининг Арнасой туманида экин учун яроқсиз 1 минг 100 гектарга яқин ер майдонини ижарага олиб, қисқа муддатда ерга ишлов бердик. Ернинг шўрланиш даражаси бартараф этилиб, экин майдонига айлантирилди ва бир неча минглаб доимий иш ўрни яратилди. Албатта буларнинг барчаси мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган эътибор, Президентимиз бошчилигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасидир ”, – дея таъкидлади.
Умуман олганда учрашув кўтаринки руҳда ўтди. Фаол талабаларга махсус совғалар шунингдек, университетнинг касб – ҳунар тўгарагига 5 та тикув машинаси , 3 нафар талабанинг контракт тўловини тўлашга, бир нафар талаба қизнинг Италия давлатида таҳсил олишига амалий ёрдам кўрсатиладиган бўлди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг