Талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди

Талаба ёшлар билан учрашув ўтказилди
Жорий йилнинг 18 август куни Давлатимиз раҳбарининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотида тадбиркорларни замонамиз қаҳрамонлари сифатида эътироф этиб уларнинг ҳаёт йўли, фаолиятини кенг тарғиб қилиш шунингдек, тадбиркорларнинг жойларга чиқиб ёшлар билан мулоқот қилиши, уларга тадбиркорлик сир - асрорларини ўргатиши бўйича тегишли кўрсатмалар берилган эди.
Шу сабабдан, жорий йилнинг 7 сентябрь куни BMB Holding Кузатув Кенгаши Раиси, «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони ҳамда Дўстлик ордени соҳиби — Бекзод Маматкулов пойтахтимизда жойлашган Тошкент давлат транспорт университети талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда ўзининг ҳаёт йўли, тадбиркорлик соҳасига кириб келиши, фаолияти давомида бошдан кечирган қийинчиликлари, дуч келган муаммолари, соҳага оид билимлар ҳамда тажрибадан ўтган методикалар ҳақида талаба-ёшларга маълумот берди. Шу ўринда Б.Маматкулов : » Албатта буларнинг барчасига мамлакатимизда тадбиркорларга берилаётган имкониятлар, шарт-шароитлар хусусан, солиқ тизимининг ислоҳ қилиниши, ортиқча бюрократиядан воз кечиш ва бошқа кўплаб омиллар сабаб бўлди.» дея таъкидлади.
Учрашув кўтаринки руҳда ўтди. Энг яхши савол берган талабаларга махсус совғалар топширилди. Қувонарлиси, залдаги эҳтиёжманд оила фарзандларидан уч нафарининг контракт тўловлари тўлаб бериладиган бўлди. Шунингдек, талабалар таклифига кўра, заъфарон плантацияларига ҳамда ҳолдингнинг Жиззах вилояти ва бошқа ҳудудлардаги ишлаб чиқариш корхоналарига бизнес саёҳат қилиш ҳам режалаштирилди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: