Самимий мулоқот шаклида ўтган учрашувда фикрлар хилма-хиллиги тадбирга ўзгача файз бағишлади.
Ўқувчиларнинг ёш бўлишига қарамай тадбиркорликка қизиқиши баланд. Шундай ўқувчилардан бири, 11-Б синф ўқувчиси Инағамова Сарвиноз бизнес лойиҳасини тақдимот қилди ҳамда уни амалга ошириш бўйича BMB Holding томонидан беғараз амалий ёрдам бериладиган бўлди.
Шу ўринда, Б. Маматкулов доимий равишда ўз устида ишлайдиган, тиришқоқ, меҳнаткаш, салоҳияти юқори ва мамлакатимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган ёшларни қўллаб-кувватлашини билдирди.
Шунингдек, ўзининг ҳам мактаб ва ёшлик даврларини ёдга олиб, инсон ҳаётида ўқитувчи ва устозларнинг ҳиссаси беқиёс эканлигини таъкидлади.