Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев бошчилигидаги Ташқи савдо, инвестициялар, маҳаллий саноатни ривожлантириш ва техник жиҳатдан тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси инвестиция дастурларини амалга ошириш ва ҳудудий экспорт ҳажмини ошириш бўйича ишларнинг боришини ўрганиш мақсадида Жиззах вилоятига келди.
Ташриф давомида Ж.Ходжаев BMB-NRC Agrologistics қўшма корхонаси томонидан Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани 2-сектор ҳудудида барпо этилаётган замонавий Агрологистика комплексига ташриф буюриб, комплексдаги бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди.
Ҳукумат комиссия аъзолари томонидан лойиҳа доирасида бугунги кунга қадар амалга оширилган ишлар, киритилган инвестициялар миқдори ва келажакда комплекс фаолиятини янада кенгайтириш бўйича маълумотлар тингланиб, мутассадиларга манзилли топшириқлар берилди.
Эслатиб ўтамиз, Юртбошимиз томонидан «Мегалойиҳа» деб таърифланган, келгусида Жиззах вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига залворли ҳисса қўшадиган мазкур комплексда сўнгги босқич қурилиш ишлари амалга оширилмоқда ва шу йил октябрь ойининг биринчи декадасида эксплуатацияга топширилиши режалаштирилган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: