BMB Holding – ACIR Southern Europe: ҳамкорликнинг янги босқичлари

BMB Holding – ACIR Southern Europe: ҳамкорликнинг янги босқичлари

BMB Holding компанияси Бош биносида Испаниянинг ACIR Southern Europe компанияси лойиҳа офиси директори Егор Жуняев билан учрашув ташкил этилди. Ўзаро манфаатдорлик руҳида ўтган мулоқот чоғида ҳар икки йирик компания ўртасида имзоланган ҳамкорлик келишувига асосан келгусидаги аниқ режалар ва ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Эътиборлиси, BMB Holding тизимидаги BMB Agro Plus корхонаси томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, сақлаш ва чуқур қайта ишлаш комплекси хорижлик меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Суҳбат мобайнида қайта ишланган маҳсулотларни Испания ва Европанинг бошқа мамлакатлари бозорига экспорт қилиш ҳамда хорижий ташкилотларга биргаликда консалтинг хизматларини кўрсатиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, учрашув якунида BMB Za’faron шифобахш маҳсулотининг экспорт ҳажмларини ошириш ва географиясини кенгайтириш мақсадида фармацевтика, нутрицевтика ва бошқа йўналишларда фаолият олиб бораётган компаниялар билан ҳамкорлик борасида музокаралар ўтказишга келишиб олинди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: