Компаниянинг мазкур таркибий бўлинмаси зиммасига Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳатларда холдингнинг ўрни ва ролини муносиб равишда кўрсатиш, халқ билан мулоқот ва жамоатчилик билан алоқаларни мустаҳкамлаш, жамиятда объектив ахборот тарқатиш муҳитини шакллантириш, мамлакатимиз халқаро имиджи ва бизнес ҳамкорлигини юксалтириш, миллий ОАВ лари ҳамда ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган холис материаллар салмоғи, сифати ва кўламини кенгайтириш, ҳамда жаҳон тажрибасида унумли фойдаланилаётган медиа-конвергенция жараёнларини жорий қилиш вазифалари юкланган.
Маълумот ўрнида: Бобур Ботирович Алиханов катта амалий ва илмий-педагогик тажрибага эга етук мутахассис сифатида танилган журналист, кўп йиллар Ўзбекистон телевидениесида ижодий ва раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилган медиа-менеджер ҳисобланади.
Сўнгги 10 йил мобайнида у асос солиб, яратган ва мувофаққиятли амалга оширилган йирик медиа лойиҳалар сирасига: “Uzreport” телеканали, Халқаро Пресс клуб, “Ўзбекистон 24” телерадиоканали, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги қошидаги медиа марказлари бор.