Бу узвий алоқаларнинг бардавомлигини таъминлаш, ҳамкорликни янада кенгайтириш, йўналишлар тармоғини ошириш мақсадида шу кунларда бир гуруҳ италиялик бизнес доира вакиллари юртимизда бўлиб турибди.
Жорий йилнинг 18 октябрь санасида BMB HOLDING компанияси раҳбарияти билан Италиянинг молиявий консалтинг, агросаноат ва туризм йўналишида ном қозонган “Finitaly International” компанияси таъсисчиси Арриго Монтелла, медиа хизматлар, контент яратиш соҳасида катта тажриба тўплаган “Prodea Group” корхонаси Бош ижрочи директори Джанкарло Инноченци Ботти ўртасида худди шундай ўзаро манфаатли учрашув ташкил этилди.
Мулоқотлар чоғида меҳмонларга BMB HOLDING компаниясининг кенг кўламли фаолияти, амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот берилди. Айниқса, Жиззах вилоятида тез кунларда ишга тушириш режалаштирилаётган BMB-NRC AGROLOGISTICS комплекси ҳамда BMB-OPERA ZAFFERANO ўзбек-италия қўшма корхонаcи томонидан заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт қилиш бўйича йирик инвестицион лойиҳалар ҳамкорларда катта қизиқиш уйғотди.
Ўз навбатида, италиялик ишбилармонлар яқин вақт ичида Ўзбекистонда Италия маҳсулотлари, техника ва технологиялари, турли консалтинг хизматларини жамлаб оладиган кўп-тармоқли шоу-рум яратиш бўйича махсус лойиҳа устида қизғин иш кетаётганини мамнуният билан маълум қилдилар.
Мазкур учрашув Италия президенти Сержо Маттарелланинг яқин кунларда Ўзбекистонга бўлажак расмий ташрифи олдидан бўлиб ўтаётгани билан ҳам аҳамиятлидир.