Меҳмонлар, даставвал BMB HOLDING компанияси фаолияти, мамлакат иқтисодиётининг муҳим тармоқларида амалга ошираётган йирик ишлаб чиқариш, экспортга йўналтирилган инвестицион лойиҳалар тақдимоти билан таништирилди
. Жиззах вилояти Бахмал туманида заъфарон етиштириш, сақлаш ва экспорт қилиш бўйича “BMB-OPERA ZAFFERANO” қўшма корхонасида италиялик ҳамкорлар билан амалга оширилган лойиҳа эса венгриялик дипломатларда алоҳида қизиқиш уйғотди.
Венгрия томонининг бу йўналишдаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдорлиги бежиз эмас, албатта. Чунки, мазкур давлат Европада фармацевтика соҳасида етакчи ўринни эгаллайди ва кўплаб дори воситаларининг кимёвий таркибидаги табиий компонент ҳисобланган заъфарон –дори дармон ишлаб чиқарувчилари томонидан жуда талабгир маҳсулот.
Шу боис, ўзаро манфаатдорлик руҳида ўтказилган мулоқотнинг асосий қисми – ўзбек заъфаронини Венгрия бозорларига экспорт қилиш, қишлоқ хўжалиги ва консалтинг хизмати каби бошқа йўналишларда истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга қаратилди. Шунингдек, ушрашувда ўзаро икки мамлакат бозорларини ўзлаштиришда бизнес ҳамкорларни топиш бўйича амалий кўмак кўрсатишга келишиб олинди.