BMB-NRC AGROLOGISTICS комплексининг биринчи босқичи ишга тушиш арафасида

BMB-NRC AGROLOGISTICS комплексининг биринчи босқичи ишга тушиш арафасида
Жиззах вилоятида BMB-NRC Agrologistics (Ўзбекистон — Россия) қўшма корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш режалаштирилгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг яқинда Россия Федерациясига сафари чоғида кўтарилган ҳамкорлик масалаларининг комплекс ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 16 октябрь санасида ушбу истиқболли лойиҳанинг дастлабки қувватини ишга тушириш олдидан BMB Holding компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов ҳамда Сергей Лисовский бошчилигидаги россиялик лойиҳа иштирокчилари ўртасида ўзаро манфаатли музокаралар бўлиб ўтди.
Ишчан руҳда ўтган учрашувда қўшма лойиҳа доирасида қилинадиган жорий ишлар, мўлжалланган режалар, ҳамда комплекснинг иккинчи босқичи қурилишига киришиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Шунингдек, корхона ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш қувватларини йўлга қўйиш орқали ихтисослашган «Агроэкспресс» сервисига уланиб, экспортга жўнатиладиган қишлоқ хўжалик маҳсулотларни тезкор контейнерли поездларда Россия ва Марказий Осиё давлатларига қисқа муддатларда етказиш вазифаси ҳам кун тартибига қўйилди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, умумий қиймати 57,7 млн. АҚШ долларини ташкил этадиган “Замонавий агрологистика комплекси” лойиҳаси пировардида Жиззах вилоятида мева-сабзавот маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни изга солиб, юқори сифатли ва рақобатбардош тайёр маҳсулотларни хорижий бозорларга экспорт қилиш, шунингдек, худудда янги иш ўринлари яратишни таъминлаш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: