Жорий йилнинг 27-28 октябрь кунлари Бухорода “Абу Али ибн Сино ва Тамаддун” мавзусидаги навбатдаги XII Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий амалий анжуман бўлиб ўтди.
Йигирмага яқин давлатлар етакчи ташкилотларидан юздан зиёд замонавий ва анъанавий тиббиёт соҳалари мутахассислари, биологлар, кимёшунослар ҳамда фармацевтика саноати эксперт ва олимлари буюк аллома бой меросида ва бугунги кундаги соғлиқни сақлаш тизимига оид долзарб муаммолар, вазифаларга бағишланган маърузалари билан иштирок этиб, маҳорат дарсларида қатнашишишди.
Халқаро анжуман доирасида ташкил этилган кўргазма павильонларидан жой олган BMB HOLDING компаниясининг махсус стендида Ўзбекистонда етиштирилаётган “BMB Za`faron” шифобахш маҳсулотининг хусусиятлари, фойдаланиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ҳақида маълумотлар, тайёр маҳсулотлар намойиш қилинди.