Бухорода XII Халқаро Ибн Сино ўқишлари бошланди

Бухорода XII Халқаро Ибн Сино ўқишлари бошланди
Жорий йилнинг 27 октябрь куни Бухорода “Абу Али ибн Сино ва Тамаддун” мавзусидаги XII Халқаро Ибн Сино ўқишлари – илмий амалий анжумани ўз ишини бошлади.
Йигирма яқин давлатлар етакчи ташкилотларидан юздан зиёд замонавий ва анъанавий тиббиёт соҳалари мутахассислари, биологлар, кимёгарлар ҳамда фармацевтика эксперт ва олимлари халқ табобати соҳасига оид долзарб маърузалари билан иштирок этиб, маҳорат дарсларида қатнашмоқда.
Халқаро анжуман доирасида ташкил этилган кўргазма павильонларидаги BMB HOLDING компаниясининг махсус стендида Ўзбекистонда етиштирилаётган BMB Za`faron шифобахш маҳсулотининг хусусиятлари, фойдаланиш ва истеъмол қилиш билан боғлиқ бўлган жараёнлар ҳақида маълумотлар, тайёр маҳсулотлар жой олган.
Анжуман иштирокчилари ва меҳмонлар 3 кун давомида бу ерга келиб компания ва унинг фаолият йўналишлари, BMB Za`faron нинг фармацевтик ва бошқа мақсадларда қўлланилиши билан боғлиқ фойдали маслаҳат ва қимматли маълумотларга эга бўладилар.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: