BMB Brand Ambassador
ЭЪТИРОФ
Хабарингиз бор, 23 сентябрь — 8 октяабрь кунлари Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида ўтказилган XIX Осиё ўйинларида миллий терма жамоамиз аъзолари 22 та олтин, 18 та кумуш ва 31 та бронза медалини қўлга киритиб мамлакатимиз тарихида рекорд натижа қайд этишди.
Вакилларимиз умумжамоа ҳисобида Хитой Халқ Республикаси, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин фахрли бешинчи ўринни эгаллашди.
Совриндорлар ичида BMB Holding амбассадори Умида Омонова ҳам шахмат бўйича аёллар ўртасида ўтказилган мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, кумуш медали соҳибасига айланди.
BMB Holding, Миллий терма жамоамиз ҳамда Умида Омоновани ушбу тарихий натижа билан самимий муборакбод этади!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг