Жорий йилнинг 5 октябрь куни мазкур қўшма корхонанинг плантацияларида Италиядан келтирилган навбатдаги заъфарон туганак пиёзбошларини намунавий экиш тадбири бўлиб ўтди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жиззах вилояти ва Бахмал тумани ҳокимликлари, ОАВ ходимлари, журналист ва блогерлар, ижтимоий тармоқ фаоллари учун пресс-тур ташкил этилди.
Тадбир довомида, кўзланган марралар очиқланди, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар ҳақида сўз юритилди. Зеро, халқ манфаати ва Юртбошимизнинг юксак эътирофи холдинг жамоасига етарли масъулият юклаши баробарида, эртанги ёрқин кунлар учун катта умид ҳам бағишламоқда.