ИТАЛИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ

ИТАЛИЯЛИК ҲАМКОРЛАР БИЛАН МУЗОКАРАЛАР БЎЛИБ ЎТДИ
Шу кунларда BMB HOLDING компаниясининг италиялик ҳамкорлари HT HOLDING президенти Роберто Туччи ва Energy System компанияси вице-президенти Массимо Бушеми Ўзбекистонда бўлиб турибди.
Жорий йилнинг, 4 октябрь куни BMB HOLDING Кузатув кенгаши раиси Бекзод Маматкулов ҳамда HT HOLDING президенти Роберто Туччи бошчилигидаги делегация ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Музокараларда, Жиззах вилоятида заъфарон етиштириш, қайта ишлаш ва экспорт ҳажмини кенгайтириш хусусан, Европа ва АҚШ бозорларига экспорт қилиш масалалари ҳамда Тошкент вилоятида чиқиндиларни қайта ишлаш ва ундан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, Италиялик меҳмонлар жорий йилнинг 5 октябрь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида BMB OPERA ZAFFERANO заъфарон плантацияларида Италиядан келтирилган навбатдаги туганак пиёзбошларини намунавий экиш тадбирида ҳам иштирок этишади.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: