РОССИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА БИЗНЕС МИССИЯСИ

РОССИЯЛИК ИШБИЛАРМОНЛАРНИНГ ЎЗБЕКИСТОНГА БИЗНЕС МИССИЯСИ
Шу кунларда Россия Федерациясининг бир гуруҳ ишбилармон доиралари, жумладан, савдо, инвестиция ва консалтинг компаниялари топ менежерлари, турли агентлик ходимлари, бизнес-инкубатор асосчилари ҳамда таниқли бизнес соҳаси вакиллари ўзбекистонлик шериклар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш мақсадида юртимизда бўлиб турибди.
Ташриф дастурида меҳмонларнинг Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб қилиш агентлиги раҳбарияти билан учрашуви, ICTWEEK UZBEKISTAN-2023 ҳафталигида иштироки, «TEXNOPARK»га ташрифи ҳамда ишбилармонлар билан B2B форматидаги манфаатдор мулоқотлари ўрин олган.
Жорий йил 23 октябрда BMB Holding Бош офисида худди шундай хорижлик бизнесменлар билан учрашув ташкил этилди.
Мулоқот давомида меҳмонларга мамлакатимиздаги жозибадор инвестицион муҳит, тадбиркорларга яратилган қулай шароит ва имкониятлар хусусида батафсил маълумот берилиб, BMB Holding салоҳияти, кўп тармоқли фаолияти ва эришилган ютуқлари билан таништирилди.
Батафсил:

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: