Жорий йилнинг 19 октябрда анъанага мувофиқ ўтказилиб келинаётган BMB HOLDING тизимидаги корхона ва ташкилотлар ўртасида спортнинг мини-футбол бўйича кичик турнир – мазкур бизнес- ҳамжамиятда қарор топган ўзига хос соғлом фалсафанинг ёрқин намоёнидир.
Соат 8:00. Мусобақа ўтказиш учун барча шароит ҳозир. Жамоалар беллашувларга шай. Профессионал ҳакамлар таркиби матчларни ўтказиш учун тайёр ҳолатда.
Турнирда компаниянинг бош офиси ва ҳудудларда фаолият юритаётган корхоналардан таркиб топган 6 та жамоа 2 та гуруҳга бўлинган ҳолда иштирок этишди.
Мусобоқа тантанали очилишида BMB HOLDING компанияси Кузатув Кенгаши раиси Бекзод Маматқулов мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спорт, хусусан, футболни оммалаштириш, жамиятда, давлат ташкилотлари, компаниялар ва муассасалар жамоалари ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда мустаҳкамлаш нақадар муҳимлигини алоҳида таъкидлади.
Сўнгра беллашувларни бошлаш учун старт берилди.