11 ноябрь – Польша Республикасининг Мустақиллик байрами!

11 ноябрь – Польша Республикасининг Мустақиллик байрами!
Ассалому алайкум, азиз дўстлар!
Сизларни Польша Республикасининг 11 ноябрь – Мустақиллик куни муносабати билан самимий табриклаймиз.
Ўзбекистон билан Польша ўртасидаги дўстона ва яқин ҳамкорликка асосланган дипломатик муносабатлар ўрнатилганидан бери икки давлат ўртасидаги алоқалар тобора мустаҳкамланиб бормоқда.
Ушбу давр мобайнида мамлакатларимиз ҳар томонлама, хусусан, савдо, иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда сезиларли ўзгаришлар амалга оширилганини кузатиш мумкин.
Муносабатларимизнинг бундан кейинги ҳамкорлик натижалари ҳам янада самарали ва юксалиб боришига ишончимиз комил. Бу йўлда эса, BMB HOLDING компанияси ўзаро манфатли лойиҳа ва истиқболли режаларни амалга оширишга доим тайёр, эканини маълум қиламиз. Фурсатдан фойдаланиб, Польша халқига фаровонлик, тинчлик ва омонлик тилаймиз.
Ҳурмат билан,
BMB HOLDING компанияси!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: