Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Ўзбекистонга расмий ташрифининг ишбилармонлик дастури доирасида Самарқанд шаҳрида қўшма бизнес форуми бўлиб ўтмоқда. Унинг ишида икки давлат раҳбарлари қатнашишди.
Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2022 йил ноябрь ойида Францияга расмий ташрифи давомида ҳам ушбу мамлакат ишбилармон доираларининг етакчи вакиллари билан учрашган.
Ўшанда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни кенгайтириш юзасидан аниқ келишувларга эришилган эди. Бугунги учрашув ушбу очиқ ва конструктив мулоқотнинг давоми бўлди.
Мазкур нуфузли форумда йирик компаниялар, банклар, тадбиркорлар, ташкилот ва корхоналар, ишбилармон доира вакиллари қаторида BMB Holding компанияснинг масъул ходимлари ҳам иштирок этмоқда.
Бизнес форум якунида энергетика, металлургия, сув таъминоти, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва бошқа муҳим соҳаларда эришилган келишувлар бўйича салмоқли ҳужжатлар тўплами имзоланмоқда.