Нуфузли тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этмоқда.
Кун тартибига мувофиқ, ИҲТнинг навбатдаги анжумани доирасидаги музокараларида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш билан боғлиқ устивор масалалар кўриб чиқиляпти.
Мазкур Саммит дастуридан ўрин олган ИҲТнинг V Бизнес форуми ҳам ташкил этилди. Унда иштирок этаётган кўп сонли ўзбекистонлик бизнес ҳамжамияти аъзолари билан бирга BMB Holding компанияси вакиллари ҳам қатнашиб, хорижлик делегация таркибида келган ишбилармонлар билан истиқболли лойиҳалар, ўзаро амалий алоқаларни йўлга қўйиш юзасидан манфаатли музокаралар олиб боришмоқда.