Ўзаро манфаатдорлик руҳида ўтган учрашув чоғида томонларнинг мавжуд бизнес салоҳиятини акс эттирувчи ўзаро ҳамкорликнинг янги йўналашлари, мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш масалалалари муҳокама қилинди.
Маълумки, BMB Holding тизимидаги корхоналар томонидан рақобатбардош, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш хажми ва кўлами кенгайиб бормоқда. Шу нуқтаи назардан, компаниянинг экспорт географиясини кенгайтириш, халқаро транзит юк ташувчи компаниялар билан транспорт- логистика йўналишида ҳамкорлик муҳим омил сифатида баҳоланади.
Шунингдек, Korean Air компаниясининг катта имкониятларини инобатга олиб, жанубий-шарқий Осиё минтақаси бозорларига чиқишда тенг шерикчилик олиб бориш хусусида фикр алмашилди.
Учрашув давомида BMB Holding компанияси тизимидаги корхоналарнинг экспорт – импорт операциялари салмоғини юксалтириш билан бирга, истиқболли инвестициявий лойиҳаларни ҳам амалга ошириш каби масалалар муҳокама қилинди.