Жорий йилнинг 3-4 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Верона Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Мазкур нуфузли тадбирда йирик компаниялар, банклар, тадбиркорлар, хорижий корхоналар, ишбилармон доира вакиллари иштирок этмоқда.
Форумни, дастлаб Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Жамшид Ходжаев, Россия Федерацияси Ҳукумати раиси ўринбосари Алексей Оверчук ҳамда “Conoscere Euroasia” Ассоциацияси президенти Антонио Фаллико очиб берди. Шундан сўнг турли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга оид сессияларга старт берилди.
Ушбу бизнес мулоқотларда BMB Holding компанияси вакиллари ҳам қатнашиб, хорижлик делегация таркибида келган ишбилармонлар билан ўзаро манфаатли музокараларни бошлаб юборишди.


