BMB NRC Agrologistics Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими

BMB NRC Agrologistics Ўзбекистон – Россия қўшма корхонасининг тантанали очилиш маросими
Барча аграр соҳа заҳматкашлари, замин неъматларини етиштирувчи деҳқонлар, хориж бозорлари билан ишлайдиган экспортерлар ҳамда ОАВ журналистлари ва ижтимоий тармоқ фаоллари диққатига!
Ўзбекистондаги энг йирик ва ягона агрологистика комплексининг ишга тушишига 3 кун қолди!
Хабар берилганидек, жорий йилнинг 28 ноябрь куни соат 11-00 да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “BMB-NRC Agrologistics” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонаси тантанали равишда очилиши ҳамда унинг иккинчи босқичи қурилишига тамал тоши қўйилиши режалаштирилган.
Шубҳасиз, мазкур йирик ва ноёб лойиҳа мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг ривожи, экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.
Чунки бу ерда кўплаб турдаги қишлоқ хўжалик маҳсулотларини саралаш, қайта ишлаш, қадоқлаш, сақлаш, божхона ва санитар ҳужжатларини “Ягона дарча” тамойили асосида расмийлаштириш жараёнлари узвий тарзда ташкил этилган.
Шунингдек, қўшма корхона транспорт, логистика хизматларини кўрсатиш ҳамда шу ерда жойлашган Россельхознадзорнинг аккредитацияланган лабораторияси сертификатлари билан Россия ва бошқа мамлакатларга тўғридан-тўғри экспортни йўлга қўйишга хизмат қилади.
Шу боис, тадбирда ҳар икки давлатнинг соҳага масъул мутасаддилари, республикамизнинг барча худудларидан келган экспортерлар ва хорижлик импортёрлар қатнашадилар.
Қолаверса, шу куни махсус кўргазма ташкил этилиб, чет эллик шериклар билан ўзаро манфаатли келишувлар тузиш имкони яратилади.
Юртимиздаги барча агрокластерлар вакиллари, фермер хўжаликлари, экспортёрлар, тадбиркору миришкорларни ушбу маросимга чорлаб қоламиз. Имкониятни қўлдан бой берманг!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг