BMB-OPERA ZAFFERANO – Ўзбекистон – Италия ҳамкорлигининг ёрқин намунаси

BMB-OPERA ZAFFERANO – Ўзбекистон – Италия ҳамкорлигининг ёрқин намунаси
Аввал хабар берилганидек, 9-11 ноябрь кунлари давлатимиз раҳбари таклифига биноан Италия Республикаси Президенти Сержо Маттарелла расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.

Президент Шавкат Мирзиёев Италия етакчиси билан мулоқотида бу давлатнинг йирик компаниялари билан амалий ҳамкорлик аллақачон бошлангани, улар билан металлургия, энергетика, электротехника, қишлоқ хўжалиги ва бошқа тармоқларда муваффақиятли кооперация қилинаётганини мамнуният билан қайд этиб ўтди. Қўшма лойиҳалар портфели 9 миллиард еврони ташкил этди. 2022 йилда инвестициялар ва кредитлар 222.6 миллон долларни, сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон иқтисодиётига жалб қилинган тўғридан – тўғри сармоялар 3 баробарга ошган. Қўшма корхоналар сони эса 2 баробарга ортиб, хозирда 60 тага етган. Президент Шавкат Мирзиёев Италиянинг етакчи инвесторлари қаторида FIN.OPERA s.r.l. компаниясини BMB HOLDING билан заъфарон етиштириш ва экспорт қилиш бўйича биргаликда таъсис этилган BMB-OPERA ZAFFERANO қўшма корхонаcини алоҳида эътироф этди.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: