Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортерлари ва импортерлари, ОАВлари, ижтимоий тармоқ ва блогосфера вакиллари диққатига!

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспортерлари ва импортерлари, ОАВлари, ижтимоий тармоқ ва блогосфера вакиллари диққатига!
Ўзбекистонда биринчи агрологистика мажмуаси очилмоқда!

2023 йил 28 ноябрь куни соат 11-00да Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида Ўзбекистон-Россия “BMB-NRC Agrologistics” қўшма корхонасининг биринчи босқичи тантанали равишда ишга туширилмоқда.
Очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясининг ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, ташкилот ва муассасалар мутасаддилари ҳамда йирик хорижий импортерлар билан маҳаллий экспортерлар қатнашади.
Серқуёш юртимизда етиштирилган сархил қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари “BMB-NRC Agrologistics” мажмуасига келтириб, шу ернинг ўзида сараланади, қайта ишланиб, қадоқланиб, сақланади ҳамда россиялик мутахассислар иштирокида лаборатория текширувидан ўтказилиб, сифатига баҳо берилади.
Божхона, карантин ва банк хизматлари ҳужжатлари ҳам шу жойда тўла расмийлаштирилади. Машиналарга юкланган маҳсулотлар Россия ва МДҲ давлатларининг исталган манзилига бутун маршрут давомида текширув ва расмиятчиликларсиз ўз вақтида буюртмачига етказиб берилади. Тадбир иштирокчилари бу жараёнларни кузатишлари, қизиқтирган саволларига мутахассислардан атрофлича жавоб олишлари мумкин.
Шу куни Ўзбекистоннинг барча минтақаларида мавжуд аграр соҳанинг экспорт салоҳиятини намойиш этувчи кўргазма ҳам ташкил этилиб, унда хорижлик шериклар билан амалий ва манфаатли келишувларга эришиш имкони ҳам яратилади.
Шубҳасиз, мазкур қўшма корхона мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг ривожига, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат қилади.
Ушбу хабарни ўқиган барча-барчани, айниқса Ўзбекистоннинг тилни ёрар полиз маҳсулотлари, мева-сабзавот етиштирувчи экспортёрларини агрологистика комплекси очилишига таклиф этамиз.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: