Муҳтарам ва қадрли тиббиёт ҳодимлари!

Муҳтарам ва қадрли тиббиёт ҳодимлари!

Сизни – Инсоният ҳаёти учун тенгсиз бўлган Тиб Қонунларини яратган ўзбек халқининг буюк фарзанди Абу Али Ибн Сино ҳазратларининг муносиб давомчиларини, касб байрамингиз билан муборакбод этамиз.

Сизнинг заҳматли ва садоқатли меҳнатингиз замирида, том маънода, одамлар дардига шифо, танасига малҳам, қалбига ишонч каби ажойиб фазилатлар жо бўлган.

Инсон бор экан, унинг соғлиги, саломатлиги йўлида доим шифокорлар қалқон бўлиб турадилар. Демак, сиз доимо эл хизмати ва албатта, ардоғида бўлгайсиз. Ўзингиз ҳаммага тилаганингиздек: Сиз ҳам, бахтимизга, доимо саломат бўлинг!

Ҳурмат билан,
BMB HOLDING жамоаси!

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар:

Ташриф буюринг