Тайинлов

Тайинлов
Аброр Ахрорович Ғуломов BMB HOLDING компанияси Ташқи иқтисодий алоқалар департаменти директори этиб тайинланди.

 Ушбу лавозимда А.Ғуломов холдингнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш учун хорижий мамлакатлардан ҳамкор ва шериклар топиш, инвестицион лойиҳалари ва хорижий илғор технологияларни ишлаб чиқаришга жалб қилиш, экспорт ва импорт масалаларида янги йўналишларни йўлга қўйиш ишлари билан шуғулланади.

Маълумот ўрнида: Аброр Ғуломов халқаро муносабатлар ва дипломатия жабҳасида катта тажриба эга мутахассис. У ўн йилдан ортиқ Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига, уч йил Олий Мажлис Қонунчилик палатаси халқаро парламентлараро алоқа бўлимига раҳбарлик қилган. Шунингдек, А.Ғуломов дипломат, халқаро-журналист сифатида ҳам фаолият кўрсатган: ўн икки йил Ташқи ишлар вазирлиги  ҳузуридаги “Жаҳон” ахборот агентлигини бошқарган.

Янгилик билан ижтимоий тармоқларда улашинг:

Тэглар:

Бошқа янгиликлар: